Шрифт ўлчами: A A A
Сайт ранги: A A A A
Сайтнинг тўлиқ талқини
  • Бош саҳифа
  • Сайт харитаси
  • Мобил талқин
  • Заиф кўрувчилар учун
  • Тизимга кириш
Уз En Ru

ЎЗПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамияти

“Қорасув пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

  • Гимн

  • Флаг

  • Герб

Меню
  • Биз ҳақимизда
    • Тарих
    • Раҳбарият
    • Жамият фаолияти
    • Меъёрий ҳужжатлар
    • Сертификат ва лицензиялар
    • Бўш иш ўринлари
    • Иш графиги
  • Ишлаб чиқариш
    • Тайёр маҳсулотлар
    • Технологик жараён
    • Пахта хом ашёси
  • Корпоратив бошқарув
    • Бошқарув органи
      • Кузатув Кенгаши
      • Тафтиш комиссияси
      • Ижроия органи
      • Ички аудит хизмати
      • Миноритар акциядорлар қўмитаси
    • Ахборотни ошкор этиш
      • Муҳим фактлар
      • Молиявий ҳисоботлар
        • Йиллик ҳисобот
        • Чораклик ҳисобот
      • Жамиятнинг бизнес-режаси
      • Эмиссия рисолалари ва қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарорлар
      • Афилланган шахслар рўйхати
      • Акциядорлик жамиятининг ташкилий тузилмаси
      • Жамиятнинг ривожлантириш стратегияси
    • Ички ҳужжатлар
      • Жамият Устави
      • Корпоратив бошқарув Кодекси
      • Ахборот сиёсати ҳақида низом
      • Ички назорат тўғрисидаги низом
      • Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом
      • Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида харакат қилиш тартиб тўғрисидаги низом
      • Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом
      • Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом
      • Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом
      • Ижроия органи тўғрисидаги низом
      • Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом
      • Ижроия органини конкурс асосида танлаш тартиби
      • “ҚОРАСУВ ПАХТА ТОЗАЛАШ” акциядорлик жамиятида карера
    • Акциядорларга
      • Дивидендлар тўлови хақида маълумот
      • Акцияларни харид қилиш
      • Эълонлар
    • Аудиторлик хулосаси
    • Акциядорларнинг умумий йиғилиши
  • Интерактив хизматлар
    • Ишонч телефонлари
    • Кўп бериладиган саволлар
    • Фуқаролар мурожати
  • ОАВ хизматлар
    • Янгиликлар
    • Пресс-релизлар
    • Янгиликлар архиви
    • Медиакутубхона
      • Фотогалерея
      • Видео материаллар
    • ОАВ биз ҳақиммизда
  • Алоқалар

Биз ҳақимизда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Фермер хўжаликлари ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантиришга доир чора-тадбирларни изчил амалга ошириш доирасида 2018 йил бошидан буён республиканинг 20 та туманидаги 160 минг гектар ҳудудда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шакли жорий этилди.

Жорий йил бошидан буён пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари томонидан ишларни ташкил этишнинг илғор агротехнологиялари ва услубларини жорий қилиш, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлаш ҳамда пахтачилик тармоғига юқори малакали хорижий мутахассислар ва агрономларни жалб этишга доир чора-тадбирлар амалга оширилди.

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг кластер шаклларини жорий этиш доирасида 2018 йилда майдонларни эгилувчан пластик қувурлар воситасида суғориш орқали 3163 гектар пахта майдонларида сувни тежайдиган технологиялар қўлланилди, сув чиқариш тизимлари ва ҳовузлар барпо этилди, суғориш манбалари узоқ бўлган туманларда 225 та насос агрегатлари ўрнатилди, 1285 та турли қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилинди, қишлоқ хўжалиги бўйича юқори малакали хорижий мутахассислар (агрономлар, замонавий техника ва технологиялар бўйича мутахассислар, илмий институтлар мутахассислари) жалб қилинди, хорижий давлатларга борган ҳолда Туркия, Исроил, Бразилия ва АҚШнинг пахта етиштириш бўйича муваффақиятли тажрибаси ўрганилди, 4,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилди.

Фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалигининг бошқа ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда фермер хўжаликлари деб аталади) ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини янада ривожлантириш, юқори қўшилган қийматга эга замонавий тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишни рағбатлантириш ва қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорида назарда тутилган минтақалар ҳудудларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер шаклларини кейинги йилларда жорий қилишни давом эттириш;

2019 йил пахта хомашёси ҳосилидан бошлаб, 1-иловага* мувофиқ республика минтақаларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.

2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда фермер хўжаликларининг рўйхатини аниқласинлар ва фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлар ташкилотчилари ўртасида 2019 йил пахта хомашёси ҳосили учун контрактация шартномалари тузилишига амалий ёрдам кўрсатсинлар;

фермер хўжаликлари томонидан олинган мажбуриятларни бажармаслиги сабабли бўшайдиган ер майдонларидан ишларни ташкил этишнинг илғор агротехнологиялари ва услубларини жорий қилиш, сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш кўрсаткичлари бўйича ижобий натижаларни таъминлайдиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ҳамда кластерлари ташкилотчиларига ушбу майдонлардан фойдаланиш ҳуқуқини томчилатиб суғоришнинг замонавий тизимини босқичма-босқич жорий қилиш шарти билан белгиланган тартибда берсинлар.

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига — томчилатиб суғориш тизимини жорий қилишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш;

тижорат банкларига — пахта хомашёсини етиштириш жараёнида томчилатиб суғоришнинг илғор тизимларини жорий қилишни молиялаштириш, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига айланма маблағларни тўлдириш учун револьвер кредит линиялари очиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига — шартнома шартларининг сўзсиз бажарилишини, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини ташкил этишнинг кластер шакллари доирасида ерлардан самарали фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатиш тавсия этилсин.

  1. * киритилган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2019 йил ҳосили пахта хомашёсини етиштириш ва етказиб беришни молиялаштириш учун давлат буюртмаси доирасида назарда тутилган шартлар асосида ҳисоблаб чиқиладиган эҳтиёжнинг камида 60 фоизи миқдоридаги кредит ресурслари хизмат кўрсатувчи банклар ёки «Агробанк» АТБда очиладиган махсус ҳисоб рақамлари орқали ажратилади ва таъминот сифатида суғурта полиси берилади.

Ушбу қарорга 1-иловага* киритилган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорида назарда тутилган қоидалар ва шартлар татбиқ этилсин.

  1. * мувофиқ пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг бино ва иншоотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 мартдаги 253-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган шартлар асосида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига инвестициялар киритган ҳолда, 5 йил муддатда бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан баҳолаш қийматида сотиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорга 2-иловага* киритилган пахта тозалаш корхоналарини ва пахта тайёрлаш пунктларини хатловдан ўтказсин ва уларнинг ҳолатини баҳоласин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда олди-сотди шартномаси тузилгандан сўнг бир ой муддатда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларига сотиладиган ҳамда ушбу қарорга 2-иловага* киритилган пахта тозалаш корхоналарининг солиқ бўйича қарзларини хатловдан ўтказсин ва харид тўловлари жадвалларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу қарзларни тўлаш муддатини узайтириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорга 2-иловада* назарда тутилган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиладиган пахта тозалаш корхоналарининг бўшаб қоладиган ходимларини ишга жойлаштиришни;

* 1 ва 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.

пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларининг буюртманомалари асосида қишлоқ хўжалиги бўйича юқори малакали хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб қилиш учун рухсатномаларни, шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқномаларни белгиланган тартибда беришни ( муддатини узайтиришни) таъминласин.

«Ўзпахтасаноат» АЖ «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчиларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари учун пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлашни ҳисобга олишни ташкил этиш бўйича бир ҳафта муддатда амалий семинар ташкил қилсин.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, «Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлашни ҳисобга олишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир таклифларни 2019 йил 1 апрелгача бўлган муддатда киритсин.

  1. 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 19 сентябрь,

744-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. қарорида:

а) 4-бандда:

учинчи хатбошидаги «2018 йил мобайнида» сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«фермер хўжаликлари билан пахта хомашёси учун якуний ҳисоб-китоблар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкилотчилари томонидан ҳосил йиғиб-териб олинадиган йил охиригача амалга оширилади».

б) 8-банддаги «чигит етказиб берилишини» сўзларидан кейин «пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларининг ташкилотчилари билан келишган ҳолда» сўзлари қўшилсин.

в) 1-иловада:

номланишидаги «2018 йилда» сўзлари «2018 йилдан бошлаб» сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

«Изоҳ.

Ер майдонлари алмашлаб экиш изчиллигидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин»;

г) 3-иловага қуйидаги мазмундаги 22-позиция қўшилсин:

«

 

Томчилатиб суғориш тизимлари

8424821000

».

  1. 2-бандидаги «ҳамда пахтачилик кластерлари билан қамраб олинган» сўзлари чиқариб ташлансин.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2023 ЙИЛ – ИНСОНГА ЭЪТИБОР ВА СИФАТЛИ ТАЪЛИМ ЙИЛИ

Бошқарув раисининг
виртуал қобулхонаси
Шикоятлар мавжудми?
Онлайн тарзда юборинг
Онлайн калькулятор Меъёрий ҳужжатлар Бўш иш ўринлари Иш графиги

Эълон

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЧАҚИРИШ

ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

ЭЪЛОН

Аудитор ташкилотлари диққатига

Онлайн калькулятор

Натижа

Кондиция вазни (кг):

Ортиқча намлик учун 0,5 фоизлик чегирма (сўм):

Қуритиш қиймати (сўм):

Тозалаш қиймати (сўм):

Уруғлик пахта учун устама (сўм):

Терим пули (сўм):

Пахтанинг 90 % қиймати (сўм):

Пахтанинг 100 % қиймати (сўм):

Орқага

Сўровнома

Сайтни янги дизайни ёқдими?
Натижалар
Натижалар

Тошкентда об-ҳаво

Янгиликларга обуна бўлиш

Email манзилингизни киритган ҳолда янгиликлар ва маслаҳатларни тўғридан-тўғри элетрон почтангиз орқали қабул қилиб олинг:

ЎЗПАХТАСАНОАТ” акциядорлик жамияти

“Қорасув пахта тозалаш”

акциядорлик жамияти

2025 © Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

(0-365)221-22-86

info@www.qorasuvpaxta.uz
https://www.qorasuvpaxta.uz/

Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Карасу шахарчаси Мунаввар кўчаси 52-уй

  • Сайтнинг янгиланган санаси: 09.06.2022, 09:42

Матнда хатоликни курдингизми?

Сичқонча билан белгиланг ва Ctrl + Enter босинг

Сайт яратувчиси: Online Service Group

Сайтни янги дизайни ёқдими?

Аъло
23
Яхши
4
Қониқарли
0
Қониқарсиз
2

Тизимга кириш

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech