“Қорасувпахта тозалаш” акциядорлик жамияти
акциядорлари диққатига!
“Қорасув пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил 28 июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100да Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Мунавар кўчаси, 52-уйда жойлашган “Қорасув пахта тозалаш”акциядорлик жамиятимаъмурий биносинингмажлислар залида ўтказилади.
Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1000 бошланади.
Жамиятнинг расмий веб-сайти:www. qorasuvpaxta.uz
КУНТАРТИБИДАГИМАСАЛАЛАР:
- Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича кузатув кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамият ташқи аудиторининг 2021 йил молия-хўжаликякуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
8. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш..
9. 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
10. Жамиятнинг 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- ҳақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
13. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.
14. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Низоми”ни,“Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомига киритилган ўзгартиришларни тасдиқлаш.
15.Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
Жамият акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 22 июньҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома биланкелишлари шарт(жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қорасув пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Мунаввар кўчаси, 52-уй, электрон почта:qorasuvpaxta@umail.uz, тел.: (90) 354-22-75.